«йтҳда ўлим» тегли мақолалар


Хоразмда Damas уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди
14 февраль 2025, 23:30

Хоразмда Damas уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди

Хоразмнинг Боғот туманида Damas бир йўналишдаги велосипедчини уриб кетиши оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани тегишли ҳужжатсиз бошқарган.

Тошкентда 2024 йилда расман 1280 та ЙТҲ қайд этилди. Авариялар оқибатида 91 киши вафот этди
13 февраль 2025, 18:08

Тошкентда 2024 йилда расман 1280 та ЙТҲ қайд этилди. Авариялар оқибатида 91 киши вафот этди

Пойтахтда 2024 йилда 1280 авария содир бўлди. Оқибатда мингдан ортиқ одам жароҳатланди, 91 киши вафот этди. ЙҲХБ авариянинг ўчоқ нуқталарини аниқлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш бўйича ишлар олиб боради.

Наманганда Gentra йўлдан ўтаётган пиёдани уриб қочиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди. ЙҲХБ барча қора Gentra’ларни текширмоқда
12 февраль 2025, 19:42

Наманганда Gentra йўлдан ўтаётган пиёдани уриб қочиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди. ЙҲХБ барча қора Gentra’ларни текширмоқда

Наманган шаҳрида Gentra ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 67 ёшли фуқарони уриб юборди ва қочиб кетди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. ЙҲХБ ҳайдовчини топиш мақсадида ҳудуддаги қора рангли Gentra’ларни бир ерга тўплаб, текширмоқда.

2024 йилда Ўзбекистонда 2200 дан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлди
24 январь 2025, 15:50

2024 йилда Ўзбекистонда 2200 дан ортиқ одам ЙТҲда ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та ЙТҲ расмий равишда рўйхатга олинган бўлиб, уларда 8901 киши жароҳатланган ва 2203 киши ҳалок бўлган.

Тошкентда «ГАЗель» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
21 январь 2025, 21:22

Тошкентда «ГАЗель» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида «ГАЗель» белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани уриб кетди, оқибатда у ҳалок бўлди. Машина бошқарувни йўқотиб, BYD ва Matiz билан ҳам тўқнашди. Аҳоли мазкур ҳудудда пиёдалар ўтиш жойи йўқлигини таъкидламоқда ва масъуллардан ҳаракат хавфсизлигини яхшилашни сўрамоқда.

«Пешеход»дан ўтаётган қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди
16 январь 2025, 22:57

«Пешеход»дан ўтаётган қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Сентябрда чорраҳада пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга (максимал 7 йилдан) қамалди. ЙТҲ вақтида у 112,7 км/с тезликда ҳаракатланиб, яна қатор қоидабузарликларни содир этган. Ўғирлик учун ўталмаган жазо муддати инобатга олинди ва у 6 йил 24 суткани колонияда ўтказадиган бўлди.

Беш нафар болани уриб юборган (иккитаси ҳалок бўлган) ҳайдовчига ахлоқ тузатиш жазоси берилди
16 декабрь 2024, 17:28 1

Беш нафар болани уриб юборган (иккитаси ҳалок бўлган) ҳайдовчига ахлоқ тузатиш жазоси берилди

Cobalt ҳайдовчиси Янгийўлда 5 нафар болани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди. Судья унинг жазосини енгиллаштириб, қамоқдан озод қилди. Бир ҳафтадан кейин айнан шу судья ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир этган бошқа ҳайдовчига икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Тошкентдаги ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
11 декабрь 2024, 23:00

Тошкентдаги ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида BYD ва Equinox тўқнашуви оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

Ҳайдовчи тартибга солинмаган ўтиш жойида пиёдани уриб юборгани учун 5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилинди
28 ноябрь 2024, 10:40

Ҳайдовчи тартибга солинмаган ўтиш жойида пиёдани уриб юборгани учун 5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилинди

Май ойида Spark Тошкентнинг Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги тартибсиз ўтиш жойида аёлни уриб юборганди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Суд ҳайдовчини 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жазо манзил-колонияда ўталади. Ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш жойлари ҳамон хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.

Тошкентдаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди
27 ноябрь 2024, 00:13

Тошкентдаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Тошкент ҳалқа автойўлида қайрилиб олаётган вақтида бошқа юк машинаси билан тўқнашиб кетган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз вафот этди
20 ноябрь 2024, 10:04

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз вафот этди

Фарғонанинг Данғара туманида Lacetti ва Damas иштирокида «авария» содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Damas салонида кетаётган қиз вафот этган. Ҳайдовчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси
17 ноябрь 2024, 20:34

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси

Сергелида 19 сентябрь куни BYD автомобили тезлик чекловини бузиб, мактабдан қайтаётган 9 ёшли Солиҳа Лутфуллаевани уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида қизалоқ вафот этган. Бутунжаҳон ЙТҲ қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» Солиҳанинг онаси — Нигора опа билан бирга уни ёдга олди.

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
17 ноябрь 2024, 17:50

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади

Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.

Андижонда 9 ёшли қиз Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди
13 ноябрь 2024, 17:05

Андижонда 9 ёшли қиз Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

Андижоннинг Асака туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни Damas уриб кетди. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
11 ноябрь 2024, 22:33

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

«Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлида икки автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган, оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Exeed билан тўқнашган.

Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди
1 ноябрь 2024, 15:49

Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида маст ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti каналга тушиб кетди. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этди.

Самарқандда йўл четидаги «КамАЗ»га урилган Nexia ҳайдовчиси вафот этди
29 октябр 2024, 23:20

Самарқандда йўл четидаги «КамАЗ»га урилган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Самарқандда «Жигули»да ариққа тушиб кетган 7-синф ўқувчиси вафот этди
25 октябр 2024, 01:18

Самарқандда «Жигули»да ариққа тушиб кетган 7-синф ўқувчиси вафот этди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси «Жигули» машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетди. У оғир жароҳатлар билан шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди. Қурбонлар бор
22 октябр 2024, 15:01

Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди. Қурбонлар бор

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti йўлни белгиланмаган қисмдан кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчи ва пиёдалар вафот этди. Видео.

Қашқадарёда Gentra ва Nexia тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
20 октябр 2024, 13:54

Қашқадарёда Gentra ва Nexia тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Нишон туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан Gentra ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг